Хитойлик инвесторлар Сурхандарё вилоятида ипакчилик мажмуини барпо этишни режалаштирмоқдалар

Дата: 08:56, 13-02-2017.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 2017 йил охирига қадар хитойлик инвесторлар Сурхандарё вилоятида заимонавий ипакчилик мажмуини ишга туширишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маълумотга кўра, янги корхона Ангор туманидани “Huashen Silkworm Pro” компанияси қувватларида жойлашади. Ушбу корхона ипак қурти етиштиришга ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда 3,7 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Хабар қилинишича, қурилиш майдончасига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган.

“Давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳа билан танишар экан, Сурхон воҳаси маҳсулдор ипак қурти парваришлаш учун қулай табиий иқлим шароитига эга эканини таъкидлади. Янги корхона мамлакатимиз енгил саноатини сифатли хомашё билан таъминлаш, воҳа аҳолиси учун янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади, - деб таъкидлашди Ўзбекистон президентининг матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Сурхондарё вилоятининг 3394 фермер хўжалиги томонидан қарийб 1553 тонна пилла етиштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: