Хитойлик компания кутиш режимида бир ой ишлайдиган смартфон чиқарди

Дата: 19:44, 19-06-2014.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ - Хитойлик компания кутиш режимида бир ой ишлайдиган смартфон чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). Бу ҳақидаги маълумот mobinfo.uz сайтида эълон қилинди.
Хабарда айтилишича, Хитойдан ташқарида унча маълум бўлмаган Eton Mobileа компанияси аккумулятор батареяси ўта кучли бўлган Eton Raytheon I9 номли смартфонни тақдим этган. Янги смартфонга 8-ядроли МТ6592 процессори ўрнатилган бўлиб, унинг тезлиги 1,7 ГГцга тенг. Шунингдек, смартфонда 13 Мп ҳажмда суратга олишга қобил бўлган асосий камера ҳам мавжуд.
Ишлаб чиқарувчининг маълумотларига кўра, янги телефон аккумулятор батареясининг қуввати кутиш режимида бир ой давомида ишлашга етади. Смартфон 2G ва 3G тармоқларида ишлай олади. Қурилманинг оператив хотираси 2 Гб, ўрнатилган хотираси эса 16 Гбга тенг. Телефонда Wi-fi, GPS ва AGPS модуллари, FM-радио ҳам мавжуд.
Телефон сенсор IPS-дисплейининг диагонали 5,7 дюймга тенг бўлиб, у Gorilla Glass ойнаси билан қопланган.
Смартфоннинг ҳажми 9,9х78,8х158,9 ммга, оғирлиги 202 граммга тенг. Телефон TD-SCDMA/ GSM стандартларида ишлайди ва унга бирданига иккита SIM-карта ўрнатилади.
Eton Raytheon I9нинг қанча туриши ҳали маълум эмас.

Янгилик билан ўртоқлашиш: