Хитойлик мусиқачилар X “Шарқ тароналари” фестивали ғолиби бўлдилар

Дата: 10:36, 02-09-2015.

Тошкент. 2 сентябр. ЎзТАГ – X “Шарқ тароналари” халқаро фестивали Гран-присини Хитойлик аёллар оркестри олди. Мукофот ғолибларга 30 августда Самарқанддаги фестивалнинг ёпилиш маросимида топширилди, деб хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фестивал ташкилий қўмитасидан хабар қилишларича, юбилей “Шарқ тароналари” фестивалининг 1-ўрнини Япониянинг “Shamisen” гуруҳи вакиллари олдилар.

Иккинчи ўринни икки мамлакат Эстония (мусиқачи ва ижрочи Сепп Силвер, Sepp Silver) ва Польша (“Chelm” гуруҳи) вакиллари эгалладилар.

Фестивалнинг учинчи ўрни Коста-Рика вакиллари бўлган “Quelite” гуруҳи эгалади. Мукофотланланган орасида Янги Зеландия, Россия шимол халқлари, Болгария, Жанубий Африка, Грузия, Туркманистон, Италия, Монголия, Озарбайжон ва Қорақалпоғистон Республикаси мусиқачилари ҳам бор.

“Шарқ тароналари” фестивали кўлами ва географияси жиҳатидан ноёб фестивал ҳисобланади. Юбилей фестивалида дунёнинг 66 мамлакатидан мусиқачилар қатнашдидар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: