Хитойликлар Ўзбекистонда сэндвич-панеллар ишлаб чиқариш бўйича янги завод қуришни режалаштиришмоқда

Дата: 14:07, 07-02-2017.

Тошкент. 7 феврал. ЎзТАГ – Хитойлик инвесторлар Хоразм вилоятида кенг турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича янги завод қуришни режалаштиришмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Лойиҳа ташаббусчиси хитойнинг Хinjiang zaman import and export trade Cо LTD ширкати.

“Инвесторлар қиймати $3,5 млнлик лойиҳани амалга оширишни кўзда тутишмоқда.  Натижада йилига 200 минг пенополистироль блоклар ва сэндвич-панеллар ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этилади. Кейинчалик маҳсулот турлари кенгаяди. Биринчи босқич ишга тушгандан сўнг 40 ортиқ коллежни битирган ёшлар иш билан таъминланади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: