Хитойнинг Эксимбанки Ўзбекистоннинг марказий қисмини Фарғона водийси билан уловчи тоннелни қуришга $350 млн кредит ажратди
Тошкент. 30 апрель. ЎзТАГ - Хитойнинг ЭксимбанкиЎзбекистоннинг марказий қисмини Фарғона водийси билан уловчи тоннелни қуришга $350 млн кредит ажратди, дея хабар беради UzReport АА. “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК хабар қилишларича, тоннел қурилиши учун Эксимбанк томонидан ажратилган кредит 20 йилга берилган бўлиб, шундан 5 йили имтиёзли, йилига 2,25% ставка бўйича.
Тоннель Хитойнинг “China Railway Tunnel Group Co. Ltd” компанияси томонидан барпо этилади. Ушбу ширкат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ўртасида тегишли шартнома тузилган.
Тоннель ҳозирда қурилаётган электрлаштирилган “Ангрен-Поп” темир йўлининг биринчи қисми бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати $481,7 млн атрофидани ташкил этади. Қайд этиш керакки, янги темир йўлнинг қурилиши “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ўз маблағлари, Ўзбекистон Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси ва узоқ муддатли халқаро кредитлар ҳисобига амалга оширилмоқда.