Хитойнинг GooPhone компанияси ҳали расман чиқмаган iPhone 6 ва iWatchларнинг нусхаларини тақдим қилди

Дата: 09:49, 23-07-2014.

     Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – GooPhone компанияси ҳали омма эътиборига тақдим қилинмаган iPhone 6 смартфони нусхаси - GooPhone i6ни тақдим қилди ва iWatchга ўхшаш қурилма - GooPhone C1ни чиқариш режалари ҳақида эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

     Бу тўғрисидаги маълумот iGuides.ru интернет нашрида эълон қилинди.
     GooPhone i6 смартфони Android тизими асосида iOS 7га ўхшаш дизайнда ишлайди. Қурилма катталилиги 4,7 дюйм ва тиниқлик даражаси 960×540 пиксел бўлган экран, 4-ядроли MediaTek MT6582 процессори, 1 Гб оператив хотира, 8 Гб заҳира хотираси ва 13 ва 5 Мегапикселли камералар билан жиҳозланган.
     Смартфоннинг баҳоси $150 атрофида бўлиб, у сотувга жорий йилнинг августида чиқиши кутилмоқда.
     Ўз навбатида, GooPhone C1 ақлли соати атига $50 туради. Қурилма ҳарбий саноатда қўлланадиган алюминий корпус, фойдаланувчининг жисмоний ҳолатини кузатиш учун бир неча сенсорлар ва ярим йил ишлайдиган аккумулятор билан жиҳозланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: