Хитойнинг King Long автобус ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон бозорига чиқди

Дата: 12:13, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Хитойнинг King Long автобус ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон бозорига илк автобусларни етказиб берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Республикага 12 халқаро туристик автобуслар партияси етказиб берилди. Уларниг бошқа хитой ва ўзбек моделларидан фарқи – суюлтирилган газда ишлай олишидир, бу эса Ўзбекистон учун жуда муҳим. Шунингдек, улар хушбичим кўриниш ва яхши техник кўрсаткичлар билан ажралиб турувчи қулай автобусдир”, - деб таъкидлади компания вакили.

Олиб келинган автобуслар Ўзбекистондаги суюлтирилган газда ишловчи илк туристик транспорт бўлади. Яқин орада ушбу автобусларнинг бир қисми Тошкент-Бекобод маршрути бўйича қатнаши режалаштирилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: