Хитойнинг Outdoor Exploration журнали Ўзбекистоннинг қадим шаҳарлари ҳақида мақола чоп қилди

Дата: 13:38, 15-12-2015.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Хитойнинг Outdoor Exploration туристик журналининг охирги сонларидан бирида Ўзбекистоннинг қадим шаҳарлари ҳақида “Ипак йўли ва нафақат ипак ҳақида” номли мақола чоп этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ипакдан тикилган тарих” номли мақоланинг биринчи қисмида Буюу Ипак йўлининг пайдо бўлиши ва Марғилон шаҳри ҳақида ҳикоя қилинади. Маълумки ушбу шаҳар дунёда ўзининг хон атласи билан машҳур”, - деб хабар қилишди “Ўзбектуризм” матбуот хизматида.

Мақоланинг “Самаркандга олтин йўл” номли иккинчи қисми Самарқандга бағишланиб, Амир Темур тарихи, унинг юришлари, санъат ва меъморчиликка мухаббати ҳақида ҳикоя билан бошланади. “Қадим тамаддун” номли учинчи қисмда муаллиф бухоролик рассом-реставратор билан учрашуви, Бухоронинг тарихий ва маданий меъроси ҳақида ҳикоя қилади.

Эслатиб ўтамизки, Outdoor Exploration журнали хитой тилида 500 минг нусхада чоп этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: