Хитойнинг Suzhou Weiji ширкати Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқариш мажмуини барпо этади

Дата: 19:34, 19-09-2017.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Хитойнинг Suzhou Weiji ширкати Ўзбекистонда чинни буюмлар ишлаб чиқариш бўйича йирик мажмуани барпо этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқинда Хитойнинг Suzhou Weiji компанияси раҳбари Ван Ютао бошлиқ делегация ушбу ташаббусни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказди. Томонлар маҳаллий хом ашёдан чинни маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича саноат комплекси ҳамда Тошкентда соҳавий илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириб олишди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Давлат инвестициялар қўмитаси матбуот хизматида.

Учрашувлар якунлари бўйича лойиҳани тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳақида келишиб олинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: