Хитойнинг “Yutong” автобуслар ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистон бозорига чиқмоқда

Дата: 11:07, 14-07-2015.

Тошкент. 14 июл. ЎзТАГ – Тошкентда хитойнинг “Yutong” компаниясининг автобуслари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хитойнинг йирик ишлаб чиқарувчиси қатор янги автобуслари моделларини тақдим қилди, шунингдек, уларнинг конкрет мижозлар вазифаларига мўлжалланган модификацияларини ҳам намойиш этди. Хитой ширкати Ўзбекистонга бир неча автобуслар олиб келган бўлиб, маҳаллий шароитлар билан таниш. “Yutong” маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олувчи ва табиий газда ишловчи автобуслар етказиб беришга тайёр”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, бугунда ушбу автобуслар Франция, Македония, Норвегия, Куба, Венесуэла, Исроил, Эрон, Саудия Арабистони, Россия ва бошқа мамлакатларга етказиб берилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: