Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ташкил этилишини ижобий баҳолади

Дата: 17:08, 21-04-2017.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Хитойнинг Ўзбекистондаги элчиси Сунь Лицзе инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ташкил этилишини ижобий баҳолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У ушбу баёнотни Тошкентда икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокидаги бизнес-форум доирасида қилди.

Сунь Лицзенинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ташкил этилиши Пекинда ижобий кутиб олинган.

“Янги муассаса ўзининг илк тадбирини бизнинг мамлакатимиз билан ўтказаётгани бизга ҳузур бағишламоқда. Унинг якунлари иккитомонлама ҳамкорликнинг бутун салоҳиятини очиб беришига аминман. Хитой томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳар томонлама кўмак беришга тайёр”, - деди дипломат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: