Хивада анъанавий қовунлар ярмаркаси бўлади

Дата: 15:38, 08-08-2014.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – Эртага, 9 августда Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонасидаги “Кўҳна Арк” майдонида “Гурвак – Хоразм қовунлари тимсоли” номли ярмарка бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ярмарка хорижий ва маҳаллий сайёҳлар орасида Хоразм диёрининг ноёб полиз маҳсулоти бўлган қовун, қовоқ, тарвуз, олма, нок, шафтоли, узум, шунингдек, бу ерда тайёрланадиган қуруқ меваларни оммалаштириш мақсадларида ўтказилмоқда”, - деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” миллий компанияси матбуот хизматида.

Савдо ярмаркаси доирасида ташриф буюрувчи ва меҳмонлар орасида “Энг ширин қовун” танлови ҳам ўтказилади. Танлов иштирокчилари қовун уруғлари, уни экиш учун энг мақбул жойни топиш, энг ширин қовунни аниқлаш кабилар бўйича беллашадилар. Шунингдек, иштирокчилар қовунни тўғраш, қовун турини аниқлаш, уни қуритиш ва қишга сақлаш каби соҳалардаги тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: