Хивадаги “Нуриллабой” ноёб тарихий мажмуи реставрация қилинади

Дата: 09:17, 23-05-2017.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ –  Вазирлар Маҳкамаси Хивадаги “Нуриллабой” ноёб тарихий мажмуига кирувчи биноларни реставрация ва реконструкция қилиш ҳақидаги қарорни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҳукумат қарорига асосланган ҳолда.

Барча ишларни 2017 йил охиригача якунлаш режалаштирилмоқда. Ишлар барча объектларни “нол” қийматида ижарага олувчи Ўзбекистон  Ташқи иқтимодий фаолият миллий банки ҳисобига молиялаштирилади. Банк мажмуада қабуллар уйи, амфитеатр, галерея, хунармандлар устахоналари ва миллий таомлар ресторани ташкил қилишни ҳам бўйнига олади.

“Реставрация ва реконструкция тугагач, мажмуани бундан кейин асраб авайлаш ишлари Ўзбекистон  Ташқи иқтимодий фаолият миллий банки маблағлари, мажмуа фаолияти ва бошқа манбалардан тушган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади”, - деб таъкидланади хужжатда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: