ХХР кузатувчилари миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини шаффоф ва очиқ ўтди деб тан олди

Дата: 16:09, 05-12-2016.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – ХХР кузатувчилари миссияси Ўзбекистон Президенти сайловини шаффоф ва очиқ ўтди деб тан олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

РИА Новости хабарига кўра, душанба куни брифингда ХХР миссияси раҳбари Гао Юйшен сайловлар очиқлик шароитида ўтди, деб баёнот берди.

“Миссиямиз Тошкент ва ҳудудларда 77 сайлов участкаларига ташриф буюрди, биз сайловлар шаффоф ва очиқ шароитларда ўтди деб ҳисоблймиз”, - деди у.

Миссия раҳбари ХХР кузатувчилари овозларни ҳисоблашда қатнашиб, қонун меъёрларига амал қилинаётганига амин бўлишган.

Олдин хабар берилгани каби, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари 5 декабрь куни соат 16-00 да ўтказиладиган брифингда эълон қилинади.

Мамлакат бўйича сайловчиларнинг давомати 87,83% ташкил қилди, 17,942 млн киши овоз беришда қатнашди. 33% сайловчилар қатнашгани сабабли сайловлар ҳақиқий деб ҳисобланди, соат 11.0да давомат 33,37% ташкил қилди. Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, сайловда 20,429 млн сайловчи овоб бериш ҳуқуқига эга бўлган.

Маълумки сайловларда 4 номзод иштирок этди. Булар Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либераль-демократик партиясидан (ЎзЛиДеп) Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” Демократик партиясидан Сарвар Отамуратов, “Адолат” Ўзбекистон социал-демократик партиясидан Наримон Умаров, Ўзбекистон Халқ-демократик партиясидан (ЎХДП) Ҳотамжон Кетмоновлардир.

Эслатиб ўтамизки, муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайловлари Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 2016 йил 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатади вафот этгани муносабати билан ўтказилди. Шавкат Мирзиёев вақтинчалик республика раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: