ХХР ташқи ишлар вазири Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 12:32, 19-05-2016.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 21 майдан 24 майгача ХХР ташқи ишлар вазири Ван И Марказий Осиёнинг уч давлати: Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга расмий ташриф буюради. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда.

“Ван И ушбу мамлакатларга ҳамкасблари Ерлан Идрисов (Қозоғистон), Эрлан Абдилдаев (Қирғизистон) ва Абдулазиз Камиловнинг (Ўзбекистон) таклифига биноат келади”, - деб иқтибос келтиради агентлик ХХР ТИВ расмий вакили Хун Лэйдан.

Ван И Ўзбекистонга ташрифи доирасида 23-24 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: