ХХР ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга расман ташриф буюради

Дата: 12:48, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – 12 ноябрда  Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван И расмий ташриф билан келади, деб хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувларда икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон ва Хитой орасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ҳамда ҳудудий ва халқаро муаммолар муҳокама қилиши кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, хитой делегациясининг ташриф дастурига мувофиқ, унинг Самарқандга бориши ҳам кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: