ХМТ Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилмаётганлигини таъкидлаб ўтди

Дата: 13:45, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда эндиликда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланилмаяпти, деб хабар беради БМТ Янгиликлар маркази Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) Жаҳон банки учун тайёрланган ҳисоботига таянган ҳолда.

“Ўзбекистон ҳукумати пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш муаммосини муваффақиятли ҳал қилди. Мажбурий меҳнат амалиёти ҳалиям учраб турибди, лекин ҳукумат ушбу ҳолди тугатиш учун муайян чоралар кўрмоқда”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тадқиқот муаллифлари пахта саноатида ишловчи 2,6 миллион кишини тақдим этувчи 3000 респондентлар билан суҳбат қуришган.

“Натижада ҲМТ экспертлари Ўзбекистон ҳукумати пахта тармоғида асосий меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган сезиларли ўзгаришлар олиб бормоқдалар, деган хулосага келган”, - дейилади хабарда.

ХМТ маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимиятларга Ўзбекистон пойтахтидан пахта терувчиларни фақат кўнгилли асосда ёллаш ҳақида кўрсатма келган. Айни пайтда тўлов миқдори ЖБ ва ХТМ тавсияларига кўра оширилган.

Шунингдек, экспертлар болалар мактабга қатнаётганига ишонч ҳосил қилиш учун вазиятни кузатиб туриш зарурлигини эслатганлар.

“ХМТ Ўзбекистон ҳукуматига иш ҳақини оширишни, шунингдек, кўпроқ кишилар кўнгилли асосдан теримга келиши учун шароитларни яхшилашни тавсия этган”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Эслатиб ўтамизки, ноябрда Ўзбекистон ҳукумати Аргентинадаги Болалар меҳнатини бартараф қилиш бўйича глобал конференцияда ушбу соҳада фуқаролик жамияти билан ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олган эди. Ўшандан бери фуқаролик фаоллари билан бир неча учрашувлар бўлиб ўтди.

Сурат манбаи: https://rus.azattyq.org/a/detkiy-trud-khlopkovie-polya-maktaaral/28017853.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: