ХОҚ Оксана Чусовитинни атлетлар комиссиясига қабул қилиши мумкин

Дата: 11:31, 09-12-2019.

Тошкент. 9 декабрь. ЎзТАГ – Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ўзбек гимнастикачиси Оксана Чусовитинани атлетлар комиссияси таркибига қабул қилиши мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Мен ХОҚдан, мен спортчиларнинг комиссиясига номзодлардан бири сифатида танланганим ҳақида хат олдим. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва ХОҚга ўз номзодимни танлагани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман", - дея қайд этади МОҚ матбуот хизмати гимнастикачининг сўзларидан иқтибос келтириб.

Аввалроқ, ХОҚ раҳбари Томас Бах ҳозирда спортчилар комиссияси 30 нафар номзод борлигини, улардан тўрттаси Токиодаги Олимпия ўйинларининг сўнгги кунлари қўмитасининг тўлиқ аъзо бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Сурат манбаи: olympic.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: