Хонанда Севара Назархон “Ғира-шира” қўшиғига янги клип чиқарди

Дата: 13:56, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Таниқли ўзбек хонандаси Севара Назархон “Ғира-шира” қўшиғига янги клип чиқарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот хонанданинг расмий сайтида эълон қилинди.

Клип Лос-Анджелесда суратга олинди. Унда Мистер Периш ва унинг жамоаси, маҳаллий андеграунд вакиллари суратга тушганлар.

“Менга “Ғира-шира” романи ёқади, шу сабабли менда “Хатлар” номли сўнгги альбомимдаги “Ғира-шира” қўшиғига клип олиш истаги туғилган бўлса керак. Биз режиссер билан ушбу мавзу ҳақида бир оз фикрлашдик ҳамда унга томошабинлар таниши мумкин бўлган бир икки элементларни қўшдик. Биз клипни кинодаги қаби тугалланган сюжетли картина эмас, балки қўшиқ қаҳрамонининг бир ҳолати шаклида яратишга ҳаракат қилдик. Клип премъераси Хэллоуинга тўғри келди. Баъзи-баъзида хурсандчилик қилиб, ана шундай видео олиб турса бўлади, деб ўйлайман” – деди Савара.

Янгилик билан ўртоқлашиш: