Хоразм вилояти ўзининг инновацион технопаркига эга бўлди

Дата: 13:45, 17-07-2019.

Тошкент. 17 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ўзининг инновацион технопаркига эга бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди (№585, 15.07.2019 й.). Қарорга мувофиқ, Урганч Давлат университети қошида "Хоразм" инновацион технопарки ташкил этилиб, унинг асосий мақсад ва вазифалари белгилаб олинди",-дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, технопарк резиденти мақоми хўжалик юритувчи субъектларга Хоразм вилояти ҳокимлиги (маъмурияти) қарори билан 10 йилгача танлов асосида, кейинчалик технопарк дирекциясида рўйхатга олинади.

Шунингдек, Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотлари Урганч Давлат университетига топширилди ва технопарк дирекциясини жойлаштириш учун жой сифатида белгиланди.

 

Сурат манбаи: berlingske.dk

Янгилик билан ўртоқлашиш: