Хоразм вилоятида ҳамшира чақалоқни сотишга уриниш чоғида қўлга олинди
Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида ҳамшира чақалоқни сотишга уриниш чоғида қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“6 феврал куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. (исмли аёл) Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В.нинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б.га 1,7 млн сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурат манбаи: https://myslo.ru