Хоразм вилоятида эшилган ип ишлаб чиқариш бўйича янги корхона ишга туширилди

Дата: 22:53, 10-09-2015.

Хоразм. 11 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида эшилган ип ишлаб чиқариш бўйича янги корхона ишга туширилди. Биринчи босқичда бу ерда йилига 4,3 минг тонна ип ишлаб чиқарилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекенгилсаноат” ДАК хабар қилишларича, 14,53 га майдонда жойлашган янги корхона “Xоrazm tex” МЧЖ ҳузурида (Боғот тумани) ташкил қилинган. Бу ерда 200 доимий иш жойи яратилди.

Янги корхонани жиҳоздаш учун “Асакабанк” вилоят филиалидан 10,5 млрд сўм кредит олинди. Ҳозирда бу ерда реконструкция ва ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Иккинчи босқичда 6 минг тонна ип ишлаб чиқариш мажмуи қурилиб, яна 200 иш жойи яратилади. Кейинги босқичда 7 млн кв. м оқланмаган бўз ишлаб чиқариш бўйича текстил комплекси қуриш, яна 100 янги иш ўрни яратишни кўзда тутади. 80% маҳсулот экспортга чиқарилади.

Эслатиб ўтамизки, президентнинг “Хоразм вилояти саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, вилоятда қиймати $270,8 млнлик 274 лойиҳа амалга оширилди. Натижада 8,175 иш ўринлари яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: