Хоразм вилоятида қиймати 16,709 млн сўмлик пахта ёғини ноқонуний сотиш бўйича 7 факт аниқланди

Дата: 17:39, 19-01-2017.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 2016 йилда Давлат божхона қўмитасининг Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан қиймати 16,709 млн сўмлик пахта ёғини ноқонуний сотиш бўйича 7 факт аниқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, Бошқарманинг ишонч телефонларига келиб тушган маълумотлар асосида Урганч шаҳрида тадбир ўтказилди. Натижада шаҳардаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганда, бу ерда сотиш мақсадида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.

Яна бир факт Урганчнинг Зарафшон кўчасидаги тадбирда очилди. Божхоначилар фуқаролардан бирининг уйидан қиймати 2,1 млн сўмдан ортиқ бўлган 273 литр сифатсиз пахта ёғи яширинча олиб кетилаётган пайтда тўхтатиб қолишди.

Шу жумладан, истеъмолга яроқсиз 2656 литр пахта ёғи олиб қўйилди. Ушбу фактлар бўйича тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: