Хоразм вилоятида каустик сода ва суюқ хлор заводи қурилади

Дата: 12:33, 31-01-2019.

Тошкент. 31 январ. ЎзТАГ – Хоразм вилоятида каустик сода ва суюқ хлор заводи қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Хоразм вилоятининг ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги делегация ташрифи 23-26 январ кунлари бўлиб ўтди.

“Serba Dinamik Group Berhad компанияси раҳбарияти билан узокаралар доирасида “Хазорасп” эркин иқтисодий зонасида каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги келишув имзоланди, шунингдек, 2019 йил 20-25 февралда Ўзбекистонга малазия компаниясининг делегацияси ташрифини ташкил этиш ҳақида келишувга эришилди. Ташриф доирасида мамлакат тегишли вазирлик ва муассаслари билан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича илк қадамлар қўйилади”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Hyrax Oil ширкати вакиллари 2019 йил февралда “Хазорасп” ЭИЗда мойлаш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрадилар.

Бундан ташқари, Хоразм вилояти ва Малайзия ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича 13 қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Сурат манбаи: https://mfa.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: