Хоразм вилоятида мамлакатдаги энг йирик паррандачилик мажмуаларидан бирини қуриш режалаштирилмоқда

Дата: 13:36, 30-01-2017.

Тошкент. 30 январ. ЎзТАГ – Яқин орада Хивада мамлакатдаги энг йирик паррандачилик мажмуаларидан бирини қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига қилган ташрифи доирасида маълум қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзсаноатқурилишбанк” маблағлари йўналтирилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 11 млрд сўмни ташкил этади. Корхонада Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 51 млн дона тухум, 1,4 млн дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда. Корхонада 50 иш ўрни яратилади”, - деб таъкидлашди давлат раҳбарининг матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йил якунлари бўйича мамлакатда 6,11 млрд донадан ортиқ тухум (2015 йилга нисбатан 10,6% ўсиш), 2,1 млн тонна гўшт (6,8% ўсиш).

Янгилик билан ўртоқлашиш: