Хоразм вилоятида пластик идиш ва сиғимларни ишлаб чиқариш корхонаси очилди

Дата: 15:59, 20-12-2017.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида пластик идиш ва сиғимларни ишлаб чиқариш корхонаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг жорий йил 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқларига мувофиқ амалга оширилди. Корхонада йилига 2,5 минг тонна полиэтилен ва полипропилен грануларни қайта ишлаш орқали мевасабзавот маҳсулотлари учун турли пластмасс қутилар, омборхоналар учун идишлар ва суюқликларни сақлаш учун сиғимлар ишлаб чиқариш бошлаб юборилди”, - дейилади “Ўзбекнефтегаз” МХК матбуот хизмати хабарида.

Барча ишлаб чиқариш жараёнлари автоматлаштирилган бўлиб, 2017 йил май ойида тузилган контрактга мувофиқ «Xinjiang Huangjinmid-Asia Engineering Technology Co., Ltd» (ХХР) компанияси томонидан етказиб берилган юқори технологик ускуналарга асосланган.

“Ишга туширилган корхона нефтгаз комплексининг - импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш ва у билан ички бозорни тўлиқ таъминлаш мақсадида, хом ашёни чуқур қайта ишлаш асосида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва турларини кўпайтириш каби стратегик мақсадларга эришиш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: