Хоразм вилоятида ўғри аёл ушланди

Дата: 17:57, 16-09-2015.

Хоразм. 16 сентябр. ЎзТАГ – Хоразм вилоятида ўғри аёл ушланди, деб хабар қилади Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

“Хоразм вилояти Урганч тумани ИИБга Мустақиллик кўчасида яшовчи, 1989 йилда туғилган, уй бекаси ариза билан мурожаат қилиб, “Урганч буюм савдо мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятга қарашли бозорда жойлашган дўкон олдида номаълум шахс унинг сумкасидан 150.000 сўм пули ва “SAMSUNG” русумли мобил телефонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилди”, - дейилади ИИВ хабарида.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан бозордаги фуқаролар билан суҳбатлашилиб, олиб борилган тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ушбу ўғирилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб 21 ёшли аёл содир этганлигини аниқлаб, уни қўлга олганлар.

Ушу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: