Хоразм вилоятида судья $12 минг пора олаётганда қўлга олинди
Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Хоразм вилоятининг фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьяси $12 минг пора олаётганда қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бош прокуратурасидан хабар қилишларича, 11 декабр куни фуқаро М.Э. Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И. $12 минг талаб қилаётганлигини баён қилди. Судья ушбу пул эвазига турар-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини белгилаш бўйича низоли масалани ижобий ҳал қилишга ваъда берган.
Ўтказилган тезкор тадбирда, судья З.И. фуқаро М.А.нинг ишончли вакили А.Э.дан $12 минг олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди.
Ўтказилган тадбир юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида 2018 йил 14 декабр куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг судьяси З.И.га нисбатан “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 70-моддасига мувофиқ ҳолда, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят қўзғатилди.
Сурат манбаи: https://spzh.news