Хоразм вилоятида юқори тезликдаги Wi-Fi тармоғини жорий этиш Малайзия компанияси томонидан амалга оширилади

Дата: 18:05, 22-07-2019.

Тошкент. 22 июль. ЎзТАГ – Хоразм вилоятида юқори тезликдаги Wi-Fi жорий этилиши Малайзиянинг «Hadid Engineering» компанияси томонидан амалга оширилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 июль куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов "Hadid Engineering” компанияси бошқаруви раиси Сохпиан Ариффин билан музокаралар ўтказди”, - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, 2019 йил январь ойида Тошкентда Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун “Hadid Kazanakh” МЧЖ, жумладан, Малайзиянинг энг йирик Интернет-провайдери – “TM Global” компанияси билан ҳамкорликда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш соҳасида ташкил этилган.

"Элчихонада бўлиб ўтган учрашувда Хива шаҳрида юқори тезликдаги симсиз интернетни (Wi-Fi) жорий этиш бўйича пилот инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди", - дейилади хабарда.

Музокаралар якунида 2019 йил 16 сентябрь куни Хоразм вилоятида компаниянинг ваколатхонасининг расмий очилиш маросимини ўтказиш тўғрисида келишувга эришилгани қайд этилди. “Hadid Engineering” компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб қилиш орқали ваколатхона Хивада юқори тезликдаги интернетни жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳасини, шунингдек, Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам шу каби лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиши режалаштирилган.

Сурат манбаи: reklama-sev.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: