Хоразм вилоятида жисмоний шахслар томонидан пассажир ва юкларни ноқонуний ташиш билан боғлиқ 164 ҳолат аниқланди

Дата: 15:16, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Хоразм вилоятида ўтказилган текширишлар давомида жисмоний шахслар томонидан пассажир ва юкларни ноқонуний ташиш билан боғлиқ 164 ҳолатлар аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек автомобиль ва дарё транспорти агентлигидан хабар беришларича, рейдлар Давлат солиқ қўмитаси ва ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вилоят бўлими томонидан ўтказилган. Бундан кўзланган мақсад – автомобиль транспортида пассажирлар ва юкларни ташиш соҳасида лицензиялаш талабларини бажаришни таъминлашдир.

Бугунда вилоят бўйича жами 216 лицензиат фаолият юритмоқда, шундан 75тасининг асосий фаолияти автотранспорт хизматлари кўрсатишдир.

2014 йил 3 чораги якунлари бўйича Хоразм вилоятида лицензия олган автотранспорт воситалари сони 3,67 минг донага тенг. Бундан 1881 таси юк автотранспорт воситалари, 385 автобуслар, 220 микроавтобуслар, шунингдек, 1184 енгил автомобилларидир. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: