Хоразмда фирибгар $500 эвазига автомобиль сотиб олиш учун қалбаки шартнома берди
Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ – Хоразмда фирибгар $500 эвазига автомобиль сотиб олиш учун қалбаки шартнома берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси матбуот хизматига таянган ҳолда.
“Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида, фуқаро Б. фуқаро Ё.га “Дамас Лабо” русумли автомашинани “TOSHKENTDEU” автосалонидан олиб беришни ваъда қилиб, ўғли Х. номига расмийлаштирилган қалбаки шартномани тайёрлаб бериб, 500 АҚШ доллари ва 61 млн. 500 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган”, - дейилади муассаса хабарида.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
$1=7944,07 сўм
Сурат манбаи: http://zamkova.info/ukraine/