Хоразмда Малайзия Технология университетининг филиали очилади

Дата: 13:27, 29-01-2019.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – Хоразмда Малайзия Технология университетининг филиали очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир музокаралар Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги делегациянинг Малайзия Технология университети (Universiti Teknologi Malaysia, UTM) ректори Вахит бин Омар билан 24 январ куни учрашувида сўз борди.

“Учрашув якунлари бўйича Хоразм вилояти маъмурияти ва Малайзия Технология университети ўртасида профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва талабалар билан алмашиш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди, шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан UTM ўртасида Малайзия университетининг муҳандислик, ахборот технологиялари, фундаментал фанлар ва менежмент соҳаларида бакалавриат ва магистратурасини ташкил этиш ҳақида шартнома имзоланди. Истиқболда Хоразм вилоятидаги тегишли университет базасида UTM филиали очилади”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, UTM 1904 йилда ташкил этилган. QS World University Rankings статистикасига кўра, ҳозирда ушбу ОТМси QS Asian University Rankings версияси бўйича Осиё Университетлари орасида 228 ва 47-ўринни эгаллаган. Ҳар йили бу университетдан 12 мингдан ортиқ талаба битиради.

UTM таркибига 5 факультет (сунъий муҳит ва геодезия факультети, фундаментал фанлар, ижтимоий фанлар ва гуманитар фанлар, муҳандислик, технология ва информатика), Азман Ҳашим номидаги Халқаро бизнес мактаби ва Малайзия-Япония Халқаро Технология Институти киради.

Сурат манбаи: https://nuz.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: