Хоразмда наркокурьер 1 кгдан зиёд афюн билан қўлга олинди
Тошкент. 12 апрел. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича оперативчилари ИИБ ходимлари билан биргаликда наркокурьерни 1 кгдан зиёд афюн контрабандасига уриниш пайтида қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тупроққала” ЙПХ постида “Нексия” автомашинаси тўхтатилди. Автомобилни холислар иштирокида кўздан кечириш пайтида ҳайдовчи спорт кийимининг чап чўнтагида целлофанга ўралган ўткир ҳидли модда аниқланди.
“Нексия” ҳайдовчиси Қўшкўпир тумани Акдарбанд қишлоғида яшовчи 51 ёшли Ўктам Жуманиязов бўлиб чиқди. Шундан кейин автомобиль қўшимча текширув учун вилоят ИИБ олиб келинди. Натижада оператив ходимлар мотор бўлимида (печка бўлмасида) целлофанга ўралган ўткир ҳидли малларанг моддани аниқладилар. У 12 ўрамга ажратилган эди”, - деб таъкидланади МХХ хабарида.
Олиб қўйилган модданинг суд-кимёвий экспертизаси бу афюн моддаси эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1 килограмм 16 граммдан зиёдлигини кўрсатди.
Ўктам Жуманиязовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273 моддаси бўйича жиноят иши очилди.