Хоразмда сунъий қопламали 26 спорт майдончаси қурилади

Дата: 20:43, 19-05-2014.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида сунъий қопламали 26 спорт майдончаси, 12 спорт мажмуаси ва болалар мусиқа ва санъат мактаблари қурилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Хоразм ҳақиқати” газетасининг ёзишича, ҳозирги пайтда вилоятда 30 болалар спорт муассасалари бўлиб, уларда 36,5 минг бола турли спорт турлари билан шуғулланади. Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 115 мингдан зиёд ўқувчилари ҳам 103 спорт тури билан шуғулланишади.
2013 йилда вилоятда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига 10 янги спорт иншооти барпо этилди. Улар қиймати 1,5 млрд сўмлик спорт анжомлари билан жиҳозланди.
Ички ресурслар ва имкониятлар ҳисобига қиймати 3,19 млрд сўмлик 29 спорт объекти қурилди. Урганч шаҳри кўпхонадонли уйлари ҳовлисида сунъий қопламали 18 мини-футбол майдончаси яратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: