Хоразмдаги “Ичан-Қала” мажмуига энди бир чипта билан ташриф буюриш мумкин
Хоразм. 20 март. ЎзТАГ – Хоразмдаги машҳур тарихий ёдгорлик - “Ичан-Қала” мажмуига энди бир чипта билан ташриф буюриш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” МКдан хабар қилишларича, ягона тўлов “Ичан-Қала” мажмуи бўйлаб тарихий экскурсия, театрлаштирилган томошалар, этнографик халқ концертлари, фестиваллар, ўзбек миллий фильмларини инглиз тилида намойиш қилиш, мажмуа инфраструктура объектларидан фойдаланишни ўз ичига олади.
“Ичан-Қала” тарихий қалъаси кўплаб меъморий ёдгорликларни ичига олади. Уни бекорга очиқ ҳаводаги музей дейишмайди. Ягона тизим сайёҳларга ҳар бир хизмат учун вақт сарфламаслик имконини беради.
Умуман, Хоразмнинг бой тарихий-маданий меъроси турли давр ва тамаддунларга мансуб 255 ошиқ археологик ёдгорликларни ўз ичига олади. Булардан 18 археологик объектлар, 132 меъморий ёдгорликлар, 67 ёдгорликлар, 6 диққатга сазовор жойлар, 32 эса зиёрат жойларидир.
Бугун Хоразмда тарихий-илмий, тарихий-этник, маданий-кўнгилочар, экологик туристик маршрутлар мавжуд.