Хоразмлик саноатчилар имзоланган шартномалар суммасини кўпайтирдилар

Дата: 21:23, 10-04-2014.

Тошкент. 10 апрель. ЎзТАГ – Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг Хоразм вилояти бўйича босқичида тузилган шартномаларнинг ялпи суммаси ўтган йилгига қараганда чоракка кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2013 йилдаги худди шу тадбирда Хоразм вилояти саноатчилари 7,5 млрд сўмлик ($3,3 млн) шартномалар имзолаган эдилар, бу йил эса учбу кўрсаткич 25% ошди ва деярли 9,4 млрд сўмга ($4,14 млн) етди.

Ярмарка ва кооперация биржасида 200 ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган 500 маҳсулот турлари тақдим этилди. 2013 йилда эса 181 ишлаб чиқарувчи корхона томонидан 400 зиёд маҳсулотлар тақдим этилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: