“Khorezm Palace” меҳмонхона мажмуи 24 млрд сўмга сотилди
Урганч. 22 апрел. ЎзТАГ – Хоразм вилоятидаги 4 юлдузли “Khorezm Palace” меҳмонхона мажмуи 24 млрд сўмга сотилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг меҳмонхонадаги 100% улуши сотилгани ҳақида савдо ташкилотчиси “Toshkent Universal Auktsion Savdo” МЧЖ хабар қилди.
Бундан ташқари, сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Kokand Milk Quality” МЧЖнинг (Фарғона вилояти) “Agrobank” АТБга тегишли бўлган 100% улуши ҳам 4,1 млрд сўмга сотилди.
Савдо ташкилотчиси янги харидорларнинг номларини ошкор этгани йўқ.
$1 = 2507,40 сўм.