Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини ташиш билан миграция агентлиги шуғулланади – ТИВ

Дата: 15:37, 11-02-2019.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Хорижда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадларини ташиш билан миграция агентлиги шуғулланади, дея баён қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ватандошларимиз мурожаатлари муносабати билан шуни маълум қиламизки, деб маълумотлантиради ТИВ матбуот хизмати, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан меҳнат миграциясида бўлиб турган ва чет элда вафот этган ватандошларимиз жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келишда амалий ёрдам кўрсатилади.

“Агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз бундай ҳолатларга тушиб қолганлиги ва ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз Россия Федерациясидаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Ваколатхонасига ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишингиз тафсия этилади”, - дейилади хабарда.

Агентликнинг Москвадаги манзили Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2 (1-й Казачий переулок, 11/2) (телефон рақами: +7-903-507-76-67), Тошкентда Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй (телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17). Телеграм канали: @migration_uz).

Сурат манбаи: http://makan.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: