Хорижий фуқаролар ўзбек ОТМнинг бакалавриатига квоталардан ташқари суҳбат асосида тест имтиҳонларисиз қабул қилинади

Дата: 13:36, 07-06-2018.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Хорижий фуқаролар ўзбек олий таълим муассасаларининг бакалавриатига квоталардан ташқари суҳбат асосида тест имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, хорижликларни ўқишга қабул қилишнинг ушбу тартиби 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб жорий этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идораларнинг виза талабномаларига асосан ўқишга кириш истагини билдирган хорижий фуқароларнинг кириш визаларини ўрнатилган тартибда консуллик ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирсин”, - дейилади қарорда.

Сурат манбаи: http://protoday.uz/uz/105580

Янгилик билан ўртоқлашиш: