Хорижий инвестициялар ва савдо бўйича ўзбек-европа кенгаши тузилмоқда

Дата: 08:53, 27-06-2014.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – ЕИ делегацияси раҳбари Юрий Штерк Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вакиллари билан музокаралар чоғида Хорижий инвестициялар ва савдо бўйича ўзбек-европа кенгаши бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Шунингдек, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигидаги учрашувда Ўзбекистон ва Еропа Иттифоқи ўртасида савдо-иқтисодий, инвестицион ва молия-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.
Бундан ташқари, “Ўзбекистон-ЕИ” савдо ва инвестициялар бўйича Ҳамкорлик қўмитаси мажлислари ва яратилаётган Ўзбек-Европа кенгаши доирасида Ишбилармон доиралар форумини ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: