Хорижий инвесторлар Кенгашининг биринчи сессияси якунида $246 млнлик қарз битимлари имзоланди
Тошкент. 21 ноябрь. ЎзТАГ – 20 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар Кенгашининг биринчи оралиқ сессияси якунлари бўйича $246 млнлик қарз битимлари имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Тадбир доирасида "холдинг компанияси" тушунчасини "солиққа тортиш орқали" тушунчасини, акцияларнинг турли тоифаларирини ва умумжаҳон амалиётида кенг тарқалган корпоратив ҳуқуқ концепциясининг бошқа тушунчаларини ўзбек қонунчилигига киритиш ва инвесторларга корпоратив сиёсатни белгилашда кўпроқ мослашувчанликни бериш таклиф этилди", - дейилади Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, тижорат банкларининг манфаатдор инвесторларнинг назорат улушларини амалга ошириш орқали хусусийлаштиришни жадаллаштириш истиқболлари, шунингдек, банк тизимини рақамлаштириш ва илғор маҳсулот ва амалиётларни жорий этиш орқали Ўзбекистондаги банкларининг жорий фаолиятларини оптималлаштириш бўйича ягона қараш ишлаб чиқилди.
"Тадбир якунида Ўзбекистон ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида умумий қиймати $246 млнлик лойиҳалар бўйича қарз битимлари имзоланди: "Навоий ИЭС"дан 177 км узунликда жойлашган 500 кВли габаритдаги "Бесопан" электр узатиш линиясини қуриш кредит суммаси миқдори $96,1 млн, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида канализация тизимларини реконструкция қилиш ва қуриш (қарз миқдори $60 млн); Хоразм вилояти Урганч, Хива ва Питнак шаҳарларини канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (қарз суммаси $90 млн)га ажратилди”– дея қайд этилади хабарда.
Сурат манбаи: mift.uz