Хорижий компаниялар Тошкентда йўлкирани электрон тарзда тўлашни жорий этиш билан шуғулланади

Дата: 16:29, 07-01-2019.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Хорижий компаниялар Тошкентда йўлкирани электрон тарзда тўлашни жорий этиш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу чоралар Вазирлар Маҳкамасининг 4 январга оид “Тошкент шаҳрини инфратузилмавий ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Хусусан, Fininvest Foundation (Гонгконг), Kentkart (Туркия) ва “Тошшаҳартрансхизмат” ширкатлари консорциуми транспортни бошқаришнинг автоматлашган тизимлари ва йўлкирани электрон тарзда тўлашни жорий этиш билан шуғулланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 415 млрд сўмни ташкил этади, шундан $50 млн – хорижий инвестициялардир.

Эслатиб ўтамиз, “Тошшаҳартрансхизмат” акционерлик компанияси 2010 йилда Mifare шаклидаги карталар ёрдамида тўловни жорий қилиш бўйича ишларни бошлаган эди. 2018 йил охирида компания 2019 йилда тизимни жорий этишни режалаштираётганлигини хабар қилган эди.

Сурат манбаи: http://budport.com.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: