Хорижий ОАВни Қозоғистон президентининг навбатдан ташқари сайловларини ёритиш учун аккредитациядан ўтказиш бошланди

Дата: 16:42, 02-03-2015.

Астана. 2 март. ЎзТАГ – Хорижий ОАВни Қозоғистон президентининг навбатдан ташқари сайловларини ёритиш учун аккредитациядан ўтказиш бошланди, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“27 февралдан бошлаб хорижий журналистлар жорий йил 26 апрелга мўлжалланган ҚР президентининг навбатдан ташқари сайловини ёритишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин”, - дейилади ТИВ хабарида.

ҚР Марказий сайлов комиссияси қарорига мувофиқ, хорижий журналист ва мухбирлар ҚР Ташқи ишлар вазирлиги томонидан доимий ва вақтинчалик аккредитация ҳақидаги гувоҳнома бўлган ҳолда сайловларни кузатишни амалга оширишлари мумкин.

Хорижий ОАВ вакилига ёнида шахсини тасдиқловчи хужжати бўлган битта таржимон ҳамроҳлик қилиши мумкин. Хорижий журналистларни рўйхатдан ўтказиш 20 апрелда тугалланади. ҚР президентининг навбатдан ташқари сайловини ёритишда иштирок этишни истаган барча ОАВ хужжатлар тўпламини ТИВ электрон манзилига жўнатишлари зарур.

Эслатиб ўтамизки, 26 апрел ҚР президентининг навбатдан ташқари сайловини ўтказиш ҳақидаги қарор давлат раҳбари томонидан 25 февралда имзоланди ва илк бор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: