Хорижликлар Тошкент ва пойтахт вилоятида $100 мингдан кам бўлмаган нархдаги кўчмас мулк харид қилиш ҳуқуқини олишлари мумкин

Дата: 18:18, 26-01-2017.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – Хорижликлар Тошкент ва пойтахт вилоятида $100 мингдан кам бўлмаган нархдаги кўчмас мулк харид қилиш ҳуқуқини олишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу президент қарори билан қабул қилинган “Инсон манфаатлари ва халқ билан суҳбат” йили давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган бўлиб, хужжат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинган.

Шу орқали Ўзбекистон ҳукумати бошқа вилоятликлар ва чет эл фуқароларига  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудуда квартира ва уйлар сотиб олиш имкониятини беришни режалаштирмоқда.

Дастур лойиҳасига мувофиқ, бошқа вилоятлик ўзбекистонликлар фақат бирламчи бозордаги янги қурилган уйлардан сотиб олишлари мумкин бўлади. Лекин айни пайтда ушбу турар жойнинг нархи энг кам иш ҳақи миқдорининг 2 минг баробаридан кўп бўлиши зарур. Шунингдек, давлатга ушбу кўчмас мулк нархидан 5-10% миқдорида бож тўлаш ҳам керак бўлади.

2016 йил 1 октябрдан 1 ЭКИҲМ=149775 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: