Хорижликлар ўзбек банкоматлари орқали нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Хорижликлар ўзбек банкоматлари орқали нақд пул ечиб олиш имкониятига эга бўладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу режалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган.
“2018 йил 1 июлга қадар (Марказий банкка – ЎзТАГ) Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимларини норезидентларнинг тўлов карталарини барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилиш имконини берадиган асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугалласин”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, Марказий банк 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда, айниқса, туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну тун ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминлайди.
Сурат манбаи: https://www.pnp.ru/economics/cb-okolo-90-byudzhetnikov-pereshli-na-kartu-mir.html