Хосе Мария Мендез футзал бўйича Ўзбекистон термасининг Осиё чемпионатига қатнашувчи таркибини эълон қилди

Дата: 20:29, 03-02-2016.

Тошкент. 3 феврал. ЎзТАГ – Футзал бўйича Ўзбекистон термасининг бош тренери Хосе Мария Мендез жамоанинг Осиё чемпионатига қатнашувчи таркибини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Делегация раҳбари этиб Жаҳонгир Усмонов, менежери қилиб Рустам Толибжонов, тренери этиб Баҳодир Аҳмедов, бош тренер ёрдамчиси қилиб Николай Одушев тайинланди. Шунингдек, физиотерапевт, фитнес тренери, таржимон, пресс-атташе, маъмур, массажчи ва шифокорлар белгиланди.

Жамоа таркибига уч дарвозабон – Рустам Умаров, Клим Тюгаев ва Акмалжон Хазратқулов, ва 11 ўйинчи: Феруз Фахриддинов, Жавлон Аноров, Константин Свиридов, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Нодир Элибаев ва Дилшод Ирсалиев киритилди.

Эслатиб ўтамизки, футзал бўйича XIV Осиё чемпионати 10-21 февралда Тошкентда бўлиб ўтади. Ўзбекистон термаси “A” гуруҳида Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони термалари билан беллашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: