Хрустал ишлаб чиқариш бўйича мамлакатнинг энг йирик корхонаси таназзулдан чиқарилади

Дата: 13:50, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ –Ўзбекистон ҳукумати “Оникс” ОАЖни молиявий инқироз, зарар кўриш ва иқтисодий ночорликдан чиқаришга доир чора-тадбирлар режасини тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Режа корхона ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш асосига қурилган. Хусусан, энергетик ускуналар ва комуникация соҳаларига тааллуқли 10 фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар хусусий инвесторларга сотилади. Бундан тушган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шунингдек, банк кредитларини қайтаришга сарфланади”, - деб таъкидлади ҳукуматдаги манба.
“Оникс” ОАЖ ихтиёридаги яна 4 объект очиқ савдоларда сотилади. Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги корхонага тегишли “Нурафшон” соғломлаштириш лагери Тошкент вилояти маъмуриятига берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: