ХСТУнинг янги бўлинмаси хусусий меҳмонхона уйларини қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш билан шуғулланади

Дата: 17:02, 09-11-2018.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Хусусий сайёҳлик ташкилотлар уюшмасининг (ХСТУ) янги бўлинмаси хусусий меҳмонхона уйларини қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш билан шуғулланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳанинг энг муҳим йўналишларидан бири меҳмон уйлари ривожланишига туртки берувчи Меҳмон уйлари жамоатчилик бирлашмаси фаолиятини йўлга қўйиш ташаббуси ҳисобланади. Бироқ биз бу масалани уюшмамиз тузилмасида шундай бўлим очиш билан ҳал қилишни таклиф этмоқдамиз. Бу бўлим меҳмон уйларини туристик инфратузилманинг ажралмас қисми сифатида ривожлантириш масалалари билан шуғулланади”, - деб иқтибос келтиради Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати ХСТУ раиси Гулчеҳра Исроиловадан.

Бу баёнот куни кеча Европа Иттифоқининг “Марказий Осиё барқарор ва иқтисодий ривожланиши учун бизнес-уюшмалар орқали қишлоқ ва экотуризмни кучайтириш” лойиҳасининг бош менежери Наут Кастерс билан учрашув якунлари бўйича қилинди. Унда 2019 йилги тадбирлар дастури муҳокама қилинди.

Гулчеҳра Исроилова, шунингдек, лойиҳа доирасида кўп тадбирлар хорижий экспертлар иштирокида ўтаётгани, улар ўзбекистонликлар билан ўз тажрибаларини бўлишаётганини қайд этиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида меҳмон уйлари салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда. Бир неча ой аввал мамлакат раҳбарияти томонидан меҳмон уйларини рўйхатдан ўтказишни максимал даражада соддалаштириш ва тадбиркорларнинг хусусий меҳмон уйларини яратишларини фаоллаштиришга доир қарор қабул қилинган эди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: