ХТТБ бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга $500 млн ажратади

Дата: 13:38, 18-11-2019.

Тошкент. 18 ноябрь. ЎзТАГ – Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонга $500 млн ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"19 июль куни Бутунжаҳон банки иштирокида Ўзбекистон ва ХТТБ ўртасида "Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан $500 млнлик қарз битими имзоланди", – дейилади президентнинг "Бутунжаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида.

Ҳужжатга кўра, қарз Ўзбекистон республикаси бюджети харажатларини молиялаштиришга қаратилган.

Таъкидланганидек, Молия вазирлиги лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш учун масъул ҳисобланади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича агентлар томонидан Ўзбекистон Марказий банки, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги белгиланди.

Сурат манбаи: bzns.media

Янгилик билан ўртоқлашиш: