ХТВ Тошкентда ўқитувчи мақомини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий акцияни йўлга қўйди
Тошкент. 19 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан "Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашга бағишланган ижтимоий акция уюштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон пойтахтининг оммавий транспортларида ўқитувчи касбининг жамият учун муҳимлиги ҳақида ижтимоий рекламалар пайдо бўлди”, – дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, ХТВга жамиятда ўқитувчи нуфузи ва мақомини ошириш учун аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари топширилди. Улардан бири –“Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилишидир.
Таъкидланганидек, ҳужжат ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий алоқаларни белгилайди. Лойиҳада ўқитувчиларнинг таълим муассасаларида ҳуқуқларини таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, шунингдек, зарур шарт-шароитларни яратишга ҳам эътибор қаратилган. Шу билан бирга кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари ҳам тартибга солинади.
Шунингдек, лойиҳада мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, жумладан, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, металлолом ва чиқиндиларни йиғиш, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлар ва шу каби бошқа ишларга жалб қилмаслик йўлга қўйилган. Таъкидланганидек, ўқувчиларнинг ота-оналари ўқитувчилар ишига асоссиз равишда аралашиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Сурат манбаи: uzedu.uz